10:18 / 23.09.2024
57

Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди

Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг Golden Eagle Luxury Trains туристик компанияси билан биргаликда мамлакат қадимий шаҳарлари бўйлаб "Ўзбекистон хазиналари" номли темирйўл вагонларида ҳашаматни хуш кўрадиган британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар учун тур ташкил этилди.

Тур саёҳатнинг "лакшери" сегментига тегишли бўлиб, гўзалликнинг ҳақиқий шайдолари учун мўлжалланган.

Мамлакат бозорлари ва ажойиб мозаик меъморчилиги бўйлаб 11 кунлик саёҳат, юрт диққат сазовор ҳамда оммабоп бўлган Тошкент, Қўқон, Риштон, Марғилон, Бухоро, Нукус, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб амалга оширилади.

Сафар давомида Ўзбекистонинг Британиядаги туристик бренди элчиси Софи Ибботсон меҳмон ва маърузачи сифатида хорижий сайёҳларга ҳамроҳлик қилади ҳамда уларни эксклюзив сайёҳлик салоҳияти билан таништириб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди