date
views 73

Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар амалга оширилади:
  • 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
  • 2025-2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
  • 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.

АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

- камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;
- тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади