Фото: Instagram / asadxoja.moydinxojayev
Тошкент шаҳрида бокс бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланди. У буни видеога олдириб, Instagram саҳифасига жойлаштирган. Кейинроқ видео ўчириб юборилди.
Мўйдинхўжаев видеосида у шаҳар марказида 110 км/соат тезликда ҳаракатланганини кўриш мумкин. Шаҳарда тезлик чеклови эса 60 км/соатни ташкил қилади.
МЖтКга кўра, спортчи белгиланган тезликдан 50 км/соат тезроқ юргани учун 3 млн 60 минг сўм жарима тўлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Асадхўжа Мўйдинхўжаев 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида бокс бўйича Париж Олимпиадасида олтин медал олган. Бу учун унга 200 минг АҚШ доллари, Tahoe автомобили ва икки қаватли коттеж совға қилинган.
Ўзбекистон йўлларидаги вазият
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг июн ойида ўтказилган мажлисида маълум қилинишича, Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида мактаб ўқувчиси бўлган 65 нафар бола ҳалок бўлган, 294 нафари жароҳатланган.
Мактаблар ва олийгоҳларда янги ўқув йили бошланиши билан болалар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар рўй бера бошлади.
19 сентябр куни Тошкент шаҳри Сергели туманида BYD кроссовери катта тезликда ҳаракатланиб кетаётганда автобусдан тушиб, йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли ўқувчи қизни уриб юборган. У касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди.
20 сентябр куни эса Бухорода ҳоким ёрдамчисининг машинаси уриб юборган ўқувчи вафот этган, мансабдор тезликни оширгани ҳақида хабарлар тарқалган.
18 сентябр куни ҳам Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб келиб, пиёдалар ўтиш жойида 19 ёшли қизни уриб юборди ва уни ўлдирди. Марҳуманинг отаси ва гувоҳларга кўра, ҳайдовчи унинг машинаси «мурда ташувчи эмаслигини» айтиб, қизни шифохонага элтишдан бош тортган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди