06:23 / 25.09.2024
33

Наманганда МИБ қўйган чекловни ўчиртириш учун 700 доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

Наманганда МИБ қўйган чекловни ўчиртириш учун 700 доллар талаб қилган шахс қўлга олинди
Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати
Наманганда МИБ томонидан қўйилган чекловни ўчиртириш учун пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 11 сентябрь куни Уйчи туманида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи шахс МИБ Уйчи туман бўлими томонидан қўйилган чекловни ўчиртириб бериш эвазига 300 АҚШ доллари олгани ва яна 400 доллар талаб қилаётганлигини билдирган.

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати
Мурожаатга асосан вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида мурожаатда номи келтирилган шахс аризачидан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланди.

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қинғир йўл билан эришилган пуллар фирибгарга насиб этмади. Фуқаролардан пул эвазига ишни ҳал қилиб берувчи ‘ҳожатбарор’ларга алданиб қолмасликларини сўраймиз” дейилади ахборот хизмати лавҳасида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда МИБ қўйган чекловни ўчиртириш учун 700 доллар талаб қилган шахс қўлга олинди