Фото: dunyo.info
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Умумий овқатланиш корхоналари миллий ассоциациясининг (The Nationwide Caterers Association – NCASS) халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича директори Марк Лори билан учрашди.
Мулоқот давомида Марк Лори ташкилот фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб берди. Ассоциация Ўзбекистонда ташкил этилаётган гастрономик кўчалар, яъни кўча таомлари саноати объектларининг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ўзининг кўмагини ва амалий тавсияларини кўрсатишга тайёрлиги билдирилди.
Британия томони, NCASS келгусида Ўзбекистонда мазкур йўналишларда муваффақиятли лойиҳаларни амалга ошириши мумкинлигини таъкидлади.
Суҳбат якунида мазкур йўналишдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан учрашув ва музокаралар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Британиянинг Умумий овқатланиш корхоналари миллий ассоциацияси бош офиси Бирмингем шаҳрида жойлашган. NCASSга мамлакат бўйлаб 10 мингга яқин умумий овқатланиш корхоналари аъзо. Унинг асосий вазифаси умумий овқатланиш ҳамда озиқ-овқат саноати корхоналарига, жумладан кўча таомлари саноати street food оммалашишида амалий ва назарий ечимларни ишлаб чиқиш масалаларида кўмаклашишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...