
Ўзбекистон Африка қитъасидаги яна икки давлат — Либерия ва Того билан дипломатик алоқалар ўрнатди.

Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов
Ташқи ишлар вазири Бахиёр Саидов Либерия ташқи ишлар вазири Сара Бейсолов Нянти ва Того ташқи ишлар вазири Робер Дюссе билан биргаликда қўшма коммюнике имзолади.
“Шубҳасиз, Африка қитъаси давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун катта имкониятларимиз мавжуд”, деб ёзди Бахтиёр Саидов.

Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов
Либерия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 154-давлат, Того эса 155-давлат бўлди. Бундан аввал Африканинг ғарбий соҳилларида жойлашган Кабо-Верде ва шарқий қисмида жойлашган Сейшел ороллари билан, Шарқий Африкадаги Бурунди давлати билан, Жанубий Африкадаги Боцвана билан дипломатик алоқалар ўрнатилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг