Ҳозирги вақтда, оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларга ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмаларни қуришга йўл қўйилмаслиги, унинг оқибатлари ҳақида давлат органлари томонидан мунтазам равишда огоҳлантирилаётган бўлсада, айрим фуқаролар томонидан маҳаллий ҳокимликларга тегишли ер майдонларига ноқонуний қурилмалар қурилаётганлигининг гувоҳи бўлаяпмиз.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 01.08.2024 йилдаги ижро варақасига асосан Беруний тумани, “Қангшартол” ОФЙ, Ихлос кўчаси бўйида 400 кв.м ер майдонига 20 х 20 ўлчамда кўтарилган дамба жавобгар А.Курбанбаевнинг ҳисобидан мажбурий буздириш ва ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш белгиланган.
Ушбу ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, бўлим давлат ижрочилари томонидан жавобгарга ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиши лозимлиги, агар бузилмаса унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима солиниши ҳақида тушунтириш ва огоҳлантириш берилган.
Шунинг натижасида, жорий йилнинг 25 сентябрь куни жавобгар А.Курбанбаев томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бузилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.
Ўз навбатида, фуқароларни яна бир бор ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмаларни қурмасликка чақириб қоламиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди