Тошкентда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида тажриба алмашиш бўйича форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз Telegram каналида ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, тадбир давлатни ривожлантириш ва ижтимоий тараққиётнинг кўплаб йўналишлари юзасидан қизиқарли муҳокамаларга бой бўлди.
“Форум Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонаман”, дейди Саида Мирзиёева.
Саида Мирзиёева 27 сентябрь куни БАА бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай амирлиги валиаҳди шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид ал Мактум билан учрашув ўтказган эди. Мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай амирлиги валиаҳди шайх Ҳамдан бин Муҳаммад ал Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашувида кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Тошкентда 27 сентябрь куни Ўзбекистон ва БАА ҳукуматлараро тажрима алмашинув давраси бошланди. Унда ҳар икки давлат ҳукуматлари вакиллари, давлат органлари раҳбарлари, масъуллари, ICBA, Fly Dubai, Абу-Даби тараққиёт фонди каби ташкилотлар раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ривожланиб бормоқда. Ушбу тадбир ҳам давлат бошқаруви, иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришиш мақсадида ташкил этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди