
Энди ҳар йили 208 нафар ўқитувчи 3 хонали уй олади – бу ҳақда Шавкат Мирзиёев педагог ходимлар билан бўлган учрашув вақтида маълум қилиб ўтди. Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, бундан сўнг ҳар йили мамлакат бўйлаб 208 та туманларнинг барчасида «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилади ва ғолиб чиққан педагог ходимларга уч хонали уй берилади.
– Таъкидлаш керакки, юксак маҳоратли, жонкуяр ва талабчан ўқитувчилар – булар ҳам халқнинг, миллатнинг ноёб бойлиги. Уларнинг ҳар бири такрорланмас шахс. Уларнинг машаққатли, масъулиятли меҳнати энг юксак баҳо ва рағбатга муносиб.
Шу боис «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади, – деди Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар