18
Россия корхонаси Ўзбекистонда ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини ишлаб чиқариши мумкин
Фото: “Дунё” ахборот агентлиги
Россия корхонаси Ўзбекистонда ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши мумкин, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Келтирилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг “Треатон” корхонасининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича директори Антон Юзерович билан учрашув ўтказди.
Компания вакили билан суҳбатда инвестициявий соҳада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбатдошга Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги, шунингдек, республикада соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Антон Юзерович Ўзбекистон билан ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
“Агар Ўзбекистон томони манфаатдор бўлса, компания ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштириш орқали мазкур тиббий асбоб-ускуналарни республика ҳудудида йиғишни ташкил этиши мумкин”, деди у.
Мулоқот якунида ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш масалаларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида “Треатон” корхонаси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш тўғрисида келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди