10:00 / 01.10.2024
36

Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Фото: Видеодан кадр
Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетди, дея айрим ижтимоий тармоқларда берилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда ЎзА Ўрмон хўжалиги агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сув пуркалиши эвазига бинонинг том қисмига қисман зарар етган, лекин бу ҳам айтарли даражада эмас. Қўшимча қилинишича, агентлик биноси катта талофат кўрмаган. Ёнғин чиққан университет биноларига эса бирмунча зиён етказилган.

Айни пайтда мутахассислар гуруҳи воқеа жойида иш олиб бормоқда. Тез орада ёнғин келиб чиқиш сабаблари, ёнғин асли қаердан бошлангани, етказилган зиён, асл ҳолат ҳақида батафсил маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Аввалроқ 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди