21
Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш ва реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланди
5 октябр куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.
Унга кўра, Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва интернетдан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Шунингдек гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланиши белгиланди:
- БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима;
- 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
- 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди