12:54 / 11.10.2024
55

Тошкентда 32 нафар “закладчик” ушланди

Тошкентда 32 нафар “закладчик” ушланди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Октябрь ойининг 10 куни давомида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан (“закладка”) тарқатган ва шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланган 32 нафар шахс ушланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, уларнинг ёнидан ва яширган жойларидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Барча ҳолатлар юзасидан тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот учун, 2024 йилнинг 20 сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида ўтказилаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддасига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан суд томонидан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 32 нафар “закладчик” ушланди