14:00 / 14.10.2024
259

Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннура қайнонаси Зоҳида Умарова ҳақида гапирди

Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннура қайнонаси Зоҳида Умарова ҳақида гапирди
Зиннура Назарбекова ва Зоҳида Умарова
Фото: Коллаж

Хонанда Зоҳида Умарова “Ҳаёт TV” YouTube каналига берган интервьюсида келини, маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннуранинг кучли овоз соҳибаси эканлиги ҳақида гапирди.

Зиннура билан караокега боргандик. У қўшиқ айтса, исталган хонандани синдириб қўяди. Келинимнинг овоз техникаси дунёларча. Қизим, нега сиз қўшиқ айтмайсиз десам, йўқ, аяжон мен қўшиқ айтмай қўя қолай, дейди. Ёрқинхўжа бир куни менга уларнинг қироат қилганларидан бир парча видеони ташлади. Ишонинг, бошқа қўшиқ айтмайман дедим. Келинимнинг ўзларига ҳам айтдим, “йўқ, мен сиздан уяламан”, деди. Ҳайрон қолдим уларнинг қироатига. Келиним Ўзбекистондаги энг яхши қория қиз-ку, дедим.

Бундан ташқари, YouTube канал бошловчиси Зиннурани ҳам суҳбатга тортиб, “Қайнонангизнинг қайси одатларини ёмон кўрасиз?”, деб савол берган.

Уларнинг ёмон одатлари йўқ, чунки уларни она деб қабул қилганман. Ўзимнинг онамни қандай қилиб ёмон кўришим мумкин? Улар онам бўлганлари учун ҳамма одатларини яхши қабул қиламан. Кўпчилик танишларим мендан “Қайнонанг қанақа?”, деб сўрашса ҳам “Қайнона деманглар, илтимос, улар менинг онам”, деб жавоб бераман”, дейди Зиннура Назарбекова.

Аллоҳ қайсидир яхши хислатимга шу қизни менга келин қилиб берди. Ҳамма нарсадан чекланиб айтяпман. Отаси, онаси, акаси, укаси — мен уларни танимайман. Мен Зиннураойни танийман”, дейди Зоҳида Умарова келини ҳақида.

Озодбек Назарбековнинг қизи, Зиннура, Қайнонаси, Зоҳида Умарова, Овоз соҳибаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннура қайнонаси Зоҳида Умарова ҳақида гапирди