Инстаблогер Камола Орипова Жамшид Бобожоновга берган интервьюсида хонанда Нилуфар Усмонованинг гапи ҳаётини ўзгартиришга сабаб бўлгани ва ўғли ва турмуш ўртоғининг бугунги муносабатлари ҳақида гапириб берди.
Фото: Instagram
— "Бошимга тушган синовлардан кейин ижтимоий тармоқларга ширин хотиралар билан боғлиқ суратларни жойлайверардим. Бир куни хонанда Нилуфар Усмонова билан гаплашиб қолганмиз. “Камола, бўлди, йиғиштиринг, ҳадеб эски хотираларни ижтимоий тармоқларга жойлайверманг. Бундан ўзингиз ҳам қийналасиз. Сиз ўғлингиз учун ҳам ҳаётингизни давом эттиришингиз керак”, деб койиб берганди. Яширмайман, ўшанда Нилуфар Усмоновадан бир оз ранжиганман. Ҳозир учта шириндан шакар қизларимга қарасам, у менга жуда тўғри маслаҳат берганини англайман", дейди Камола Орипова.
Фото: Instagram
— "Ўғлим Билолхўжа оила қуришимга қарши бўлмаган. Чунки у ўша пайтда 10 ёшда эди, у билан бемалол ниманидир маслаҳат қилиш мумкин эди. Қизларимнинг отаси билан муносабати жуда яхши, фақат ада деёлмайди. Бу унинг танлови. Ҳасан ака деб мурожаат қилади, аммо муносабатлари жуда илиқ.
Боланинг тарбиясига эътибор бериш керак, қаттиққўл бўлиш керак, дейишади. Тўғри, аммо тарбия генга ҳам боғлиқ экан. Билолхўжа ўсмир ёшда, рости, унга умуман қаттиққўллик қилмайман. Нимани хоҳласа, олиб бераман, пул аямайман, аммо унинг хоҳишлари у қадар чегарасиз эмас. Мана шу жиҳат мени қувонтиради", дейди Камола Орипова.
Камола Орипова яна бир интервьюларининг бирида молиявий жиҳатдан қийналган қизларга касб-ҳунар ўрганишни тавсия қилди.
— "Менга ҳеч ким мерос ташлаб кетмаган, қўлимда ҳам ҳеч қандай ҳунарим йўқ эди. Худди шундай қийналган аёллардан биттаси мен бўлганман. Бундай вазиятда инсон фақатгина ўз-ўзига ёрдам беролади. Ҳатто машинамнинг салонига ўтириб, олд ўриндиқни тушириб сунъий киприк эккан пайтларим ҳам бўлган. Шундай қийин вазиятга тушган қизларга маслаҳатим: ҳеч қачон кўнгилни чўктирмай, ҳаракат қилинглар. Имкониятлар жуда кўп", дейди Камола Орипова.
Бундан ташқари инстаблогер ёш йигитга турмушга чиққани, аммо унинг оиласи болали келинни қабул қилишолмагани ҳақида гапирди.
— "Албатта, турмушга чиқаман, лекин оиласи йўқ, уйланмаган инсон бўлсин, деб ният қилгандим. Лекин ойижон билан бир-биримизни тушунишимиз осон бўлмаган. Тўғрироғи, мен эмас, улар мени қабул қилишлари қийин кечган. Ўзимга ўғли яхши бўлиб, онаси ёмон бўлиши мумкин эмас, деб кўнгилларини олишга ҳаракат қилганман", дейди Камола Орипова. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Учта савол орқали хотира йўқолиши билан боғлиқ хасталикни аниқлаш мумкин