06:57 / 18.10.2024
23

Қатар компанияси томонидан Фарғонада туризм қишлоғи ташкил этилади

Қатар компанияси томонидан Фарғонада туризм қишлоғи ташкил этилади
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қатарнинг JTA International Investment Holding компанияси бош директори Амир Али Салемини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда вилоятда қатор йўналишларда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Қатарлик ишбилармон мавжуд имкониятларга юқори баҳо бериб, Қатар ва Буюк Британияда корпоратив ташкилотлари, шўба компаниялари томонидан энергетика, инновациялар ва технологиялар, туризм ва транспорт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида фаол иш олиб борилаётганлиги, эришилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди.

Келгусида Фарғона вилоятида туризм қишлоғи ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларига инвестиция киритиш нияти борлигини қайд этди. Ушбу йўналишларда амалга оширмоқчи бўлган ишлар юзасидан таклифлар билдирилди.

Вилоят ҳокими туризм ва қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги истиқболли лойиҳалар вилоят учун жуда муҳим эканлигини қайд этиб, амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳар бир лойиҳа қўллаб-қувватланиши, керакли кўмак кўрсатилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қатар компанияси томонидан Фарғонада туризм қишлоғи ташкил этилади