Жорий йилнинг ортда қолган даври мобайнида мамлакат туризми салоҳиятини хорижда кенг тарғиб этиш ва ички туризм оқимини ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий телекомпаниялар ва интернет платформалари билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларга қўл урилди.
Жумладан, Хитойнинг «Ctrip.com» компанияси билан ҳамкорлик ўрнанитилиб, «Ctrip.com» интернет платформаси орқали Ўзбекистон туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинмоқда.
«Voyage Prive» компанияси тижорий ҳамкорлик шартлари асосида ўзининг платформа имкониятларидан ва кенг аудиториясидан фойдаланган ҳолда Франция, Италия, Испания ва Буюк Британия давлатларида ПР-кампанияларини ташкил этиш ва туристлар оқимини Ўзбекистонга йўналтириш бўйича ҳамкорликка эришилди.
«Ўзбекистон меҳмондўстлиги ва жозибадор манзиллари ҳақида инновацион видеороликлар орқали кашф қилиш» лойиҳаси бўйича Германиянинг «World Media» компанияси билан ҳамкорлик қилиняпти.
Лойиҳа доирасида «Blue Sky» эксклюзив телевизион саёҳат дастурида энг машҳур немис сайёҳлик бошловчиси Кай Пäтзманн билан «Sky one» платформасида дебют кўрсатуви эфирга узатилади.
Шунингдек, дунё бўйлаб умумий аудиторияси 2,5 млрд дан ортиқ бўлган Британиянинг «ВВС» ва «Wanderlust» компаниялари, Европанинг «Euronews», АҚШнинг «Amadeus» рақамли онлайн платформаси билан қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бирлашган Араб Амирликларининг «Holiday factory» сайёҳлик компанияси ва «Visa Fasilitation Servises Global» маъмурияти билан, «Numa GmbH» компанияси билан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини марказий Европанинг уч давлати Германия, Австрия ва Швесарияга тегишли сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш, «Lonely Planet» халқаро нашриёт компанияси томонидан «Best in Travel 2024» лойиҳаси орқали Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантириш ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, «EVERCOM» хизматидан фойдаланган холда Испаниядаги туризм соҳасидаги профессионал харидорларни жалб қилиш, АТОР – Россия туроператорлари уюшмасининг рақамли онлайн платформаси орқали ҳар ой мақолалар ва баннерларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини тарғиб қилишга доир лойиҳалар амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Республиканинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва туристлар оқимини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 28 та хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига маблағ ажратилди.
Бундан ташқари жорий йилнинг 10 ойи давомида 14 та халқаро туризм ярмаркаларида миллий туризм стенди ва тадбиркорлик субъектлари иштироки таъминланди. Буюк Британия, Малайзия ва Тожикистон давлатларида Қўмита томонидан маданий тадбирлар ташкил этилиб, мамлакатимизнинг гастрономик туризм имкониятларига доир тақдимотлар ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...