Photo: Dunyo
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Швейцариянинг Rubis Voyages ва мамлакатдаги Karavan Travel туристик компаниялари билан ҳамкорликда Нёвшател шаҳрида туризм салоҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Унда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, дипломатлар ҳамда Швейцариянинг тегишли компаниялари вакиллари ва соҳа мутахассислари қатнашди.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев туризмни иқтисодий ўсиш драйвери сифатида ривожлантириш янги босқичга кўтарилгани, қадимий шаҳарлар жаҳон сайёҳлигида муҳим ўринга эгалигини, хорижий сайёҳлик компаниялари ва сайёҳлар учун яратилган имкониятлар қайд этди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий обидалари ва ноёб табиий ландшафтлари ҳақидаги маълумотлар швейцариялик сайёҳлик агентликлари ва операторларми эътиборига тақдим этилди. Мутахассисларга республиканинг эксклюзив янги туристик маршрутларини яратиш имкониятлари таклиф этилди.
Қатнашчилар Ўзбекистоннинг шарқона меҳмондўстлигини ҳис қилиш билан бирга, келгусида муваффақиятли ҳамкорлик учун янги йўллар очилишига ишонч билдиришди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди