date
views 52

Тошкент вилоятида 22 бош қўйларни уриб юборган “Спарк” автомобили ёниб кетди

Тошкент вилоятида 22 бош қўйларни уриб юборган “Спарк” автомобили ёниб кетди
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида қўйларни уриб юборган “Спарк”да ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 19 октябр куни соат тахминан 05:00 ларда содир бўлган.

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган D 017 "Олмалиқ-Тошкент" автомобил йўлининг 17-километрида ҳайдовчи, 26 ёшли Д.Ш. “Спарк” машинасида кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмида бўлган 22 бош қўйни уриб юборган.

Ҳайдовчи машинани тўхтатиб, ундан тушганидан сўнг Спарк салонида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда машина тўлиқ ёниб кетган. Шунингдек, 22 бош қўй нобуд бўлган. Ҳайдовчи жароҳат олмаган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 22 бош қўйларни уриб юборган “Спарк” автомобили ёниб кетди