Теlegram компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасидан маълум бўлмоқда. Компания Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилган. Офиснинг қачон очилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Telegram асосчиси Павел Дуров шу йил ёзда Ўзбекистонга келган ва мамлакат расмийлари билан учрашганди.
Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга бир неча кунлик ташрифи бўйича таассуротларини ўртоқлашди. У мамлакат ўзига жуда ёққанини билдирган ва сафар давомида олган фотосуратларини бўлишган.
«Ўзбекистонда Telegram’ни яхши кўришади: мамлакатнинг 37 миллионлик аҳолисидан 70 фоиздан ортиғи Telegram’дан фойдаланади ва уларнинг бутун иқтисодиёти бизнинг платформамиз билан боғлиқ (мамлакатдаги ҳар бир бизнес тармоғида Telegram-бот ёки канал мавжуд). Биз бу машҳурликдан фахрланамиз ва бунга жавобан Ўзбекистонга севгимизни изҳор қиламиз», деган эди Дуров.
У тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Ўзбекистон шарқидаги тоғли ландшафтлар ҳамда Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи ўзини ҳайратга солганини билдирди.
«Мен жуда кўп ёш ва иқтидорли, қалби қайноқ инсонларни учратдим. Мен илиқ қабулдан мамнунман ва умид қиламанки, йил охирида қуёшли Тошкентга яна келаман», деб ёзди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”