Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш масаласи кўриб чиқилди.
Бадантарбия қилиш, югуриш, велосипед ҳайдаш каби одатларни тарғиб қилиш, енгил касалликларни ҳам дори билан тузатишга ўрганиб қолишнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди. Бу йўналишда тушунтириш ишларини, айниқса 30 ёшдан катта аҳолига мўлжалланган оммавий дастурларни кўпайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.
Спорт вазирлигига 30 ёшдан катта аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш дастурини йўлга қўйиш топширилди.
Президент «маҳалла еттилиги»ни одамларни жисмоний машқ, юриш, югуриш, велосипед ҳайдашга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди.
Профессионал ва мактабларда фаолият юритаётган спорт тренерларини маҳаллаларга бириктириш, тиббиёт бригадалари, оилавий шифокор ва поликлиникалар ишига аҳолини тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ўргатиш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилиши, энг яхши маҳалла ва оилаларни рағбатлантирилиши белгиланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Адвокат: “Ичимга жин кириб олиб, болани ўлдиришимни буюрди деяпти”
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Олимлар Қуёшнинг ноёб суратларини тасвирга олди