54
Мадамин Сафаров: “Кўнгилочар дастурлар ва миллий сериаллар тайёрлашда нодавлат телеканалларга ютқазиб қўймоқдамиз”
Мадамин Сафаров
Фото: АОКА
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) айрим йўналишлардаги видеоматериаллар тайёрлашда нодавлат телеканаллардан ортда қолмоқда. Бу ҳақда 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирда компания раиси ўринбосари Мадамин Сафаров айтиб ўтди, дея хабар берди “Дарё” нашри.
Жорий йил 17–25 октябрь кунлари пойтахтда “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” доирасида турли мавзуларда мулоқотлар ташкил этилмоқда. Сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари ривожига оид суҳбат мавзуларидан бири давлат телеканаллари фаолияти тўғрисида бўлди. Мадамин Сафаровнинг айтишича, МТРКга қарашли телеканалларда танқидий–таҳлилий материаллар кам ва буни раҳбарият сезмоқда.
“Яқинда МТРКнинг медиамакондаги ўрнини ошириш бўйича ҳужжат қабул қилдик. У бежиз бундай номланмаган. Бугун жамиятимизда нодавлат теле ва радиоканаллар улуши ортиб бормоқда. Рақобат ниҳоятда кучли. Очиғини айтганда, нодавлат телеканалларга кўнгилочар дастурлар, миллий сериаллар тайёрлаш каби йўналишларда ютқазиб қўймоқдамиз. Биз бу йўналишда ишлаймиз”, деди ташкилот масъули.
Мадамин Сафаров сўзи давомида давлат телеканалларини ривожлантириш борасида айрим режалар борлигини айтди.
“МТРК телеканалларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш асосий режаларимиздан бири. Шу билан бирга, хусусий секторнинг давлат телеканалларига кириб келишига кенг йўл очмоқчимиз. Яъни 2030 йилгача хусусий сектордан олинадиган маҳсулотлар улуши камида 30 фоизга етказилади. Бу маҳсулотлар продакшн, аутсорсинглардан олинади. Телерадиоканалларни Интернетга интеграция қилиш устида ҳам ишлаяпмиз”, дея таъкидлади у.
Маълумот учун, жорий йил февралда Абдурашид Жўрабоев МТРК раиси этиб тайинлангани хабар қилинганди. Бунга қадар ташкилотга 15 йилдан ортиқ вақт давомида Алишер Хўжаев раҳбарлик қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар