20:28 / 24.10.2024
36

Ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди

Ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди
Бюронинг Наманган вилоят бошқармасида ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракат ва коррупция иллатига қарши курашиш, ходимлар касбий малакасини ошириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов очди ва Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинаётганини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан прокуратуранинг ҳар бир ходими халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиши лозимлигини таъкидлаган эди. Бугунги кунда ана шу талаб асосида ўз фаолиятини олиб бораётган МИБ Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳамда бошқа органларнинг қарорларини ижро этиб, амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Учрашувда Бюронинг шахсий хавфсизлик бошқармаси масъул вакили томонидан меҳнат интизоми, қонунчилик ҳолатлари бузилишига йўл қўймаслик, прокуратура органи ходими деган шарафли касбга садоқат билан хизмат қилиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбирга таклиф этилган меҳнат фахрийлари сўз олиб, Бюро органларида ходимлар учун яратиб берилаётган шароитлар, уларга жавобан фақат муносиб ишлашлари, ўз хизмат вазифасини садоқатли ва виждонан бажаришларини қайд этишди.

Мулоқот якунида фахрийларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди