17:13 / 25.10.2024
27

Тадқиқот: Кашандалар бошқалардан икки ярим ҳафта кам ишлайди

Тадқиқот: Кашандалар бошқалардан икки ярим ҳафта кам ишлайди
«Ишдаги ишқ» филмидан кадр.
Британиянинг бозор тадқиқотлари ва маълумотлар таҳлили билан шуғулланувчи YouGov компанияси ўтказган тадқиқотга кўра, сигарета чекиш ҳафталик иш вақтининг ўртача икки соатидан кўпроғини, йилига 92 соатини «ўғирлайди» (таътил ва байрам кунлари ҳам шунинг ичида). Бу ҳақда Bild хабар берди.

Шу тариқа кашандалар ўзлари учун «икки ярим ҳафталик таътил» яратишмоқда, дейилади тадқиқотда.

Сўровда қатнашганларнинг 69 фоизи иш куни давомида чекиш учун қанча вақт сарфлашини билмаслигини айтган. Сўровда иштирок этганларнинг катта ярми эса бундай танаффуслар иш жадвалида кўзда тутилган тушлик ёки дам олиш вақтидан ташқари бўлишига иқрор бўлган.

Аксарият кашандалар чекмайдиган ҳамкасблари уларнинг чекишга вақт кетказишидан норози эмас эканини билдирган. Фақат ҳар бешинчи кашанда ишда негатив муносабатга учраган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадқиқот: Кашандалар бошқалардан икки ярим ҳафта кам ишлайди