
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжонов Парламент сайловида овоз берди. Бу ҳақда Алламжонов ўз Telegram-каналида хабар берди.

Фото: Комил Алламжонов / Telegram
“Ўз танловимни қилдим!”, деб ёзди Комил Алламжонов.
Марказий сайлов комиссияси соат 17:00 ҳолатига сайловда овоз берганлар сони 14 млн 264 минг 994 нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берган эди. Бу жами сайловчилар сонининг 71,52 фоизи.
Аввалроқ, Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бири аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланган.
Комил Алламжонов 2024 йил 30 сентябрда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилган эди. У фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар