Мамлакатда 9 ой давомида қайд этилган ўлимларнинг 57,2 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққан. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Инфографика: Статистика агентлиги
Ўзбекистонда 2024 йил январь–сентябрь ойларида вафот этганлар сони 131,7 минг кишини ташкил этди. Шундан эркаклар 72,3 минг нафар, аёллар 59,4 минг нафар. Вафот этганлардан 74,5 минг киши шаҳарларда, 57,2 минг киши қишлоқларда яшаган.
Мамлакатда ҳар 100 минг аҳолига жами вафот этган эркаклар сони 517,6 нафар, аёллар эса 430,5 нафарга тўғри келган.
Агентликнинг қайд этишича, тўққиз ой мобайнидаги ўлим ҳолатларининг 57,2 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 фоизи ўсимталардан келиб чиққан.
Шу билан бирга, вафот этганларнинг 6,5 фоизида нафас олиш аъзолари касалликлари қайд этилган. Қолган 5,8 фоиз марҳум бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,2 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 15,8 фоизи бошқа касалликлардан вафот етган.
Таққослаш учун, 2023 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 129,7 минг киши оламдан ўтган. Ўлим ҳолатининг 58,9 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққани маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”