19:44 / 05.11.2024
30

Миллий тиббиёт маркази халқаро сифат сертификатига эга бўлди

Миллий тиббиёт маркази халқаро сифат сертификатига эга бўлди
Бугун Миллий тиббиёт маркази ISO 9001:2015 сертификатига эга бўлди. Бу сертификат марказнинг халқаро миқёсда тан олинган сифатни бошқариш тизимлари стандартларига риоя қилишини тасдиқлайди ва марказнинг юқори сифатли тиббий хизматларни изчил таъминлаш учун қатъий тартиблар асосида иш олиб бораётганини кўрсатади.

ISO 9001:2015 стандарти беморларнинг хизматлардан қониқиши, иш самарадорлигини ошириш ва хизмат кўрсатиш жараёнида хавф-хатарларни тизимли баҳолашга хизмат қилади.

Бугун Словакиянинг ASTRAIA Certification, s.r.o. компанияси Миллий тиббиёт марказига ISO 9001 мувофиқлик сертификатини тантанали равишда топширди.

Бу эса марказнинг сифат менежменти тизими халқаро стандартларга мувофиқ эканлигини тасдиқлайди. Айтиш керакки, 60 дан ортиқ мамлакатда эътироф этилган ASTRAIA сертификатлаш органи назорати остида амалга оширилган ушбу сертификатлаш жараёни муассасада тиббий хизматлар ва жараёнлар сифатини ошириш йўлида муҳим қадамдир.

Ушбу сертификацияга тайёргарлик жараёнида Германиядан эксперт Др.Дорис Куршайд жалб қилинган бўлиб, у барча ички жараёнларни ISO 9001:2015 талабларига мувофиқлаштиришда кўмаклашди. Др.Дорисхонимнинг таъкидлашича, Миллий тиббиёт маркази ҳар томонлама ушбу сертификатни олишга лойиқ бўлган муассасадир.

Мухтасар айтганда, сўнги йилларда мамлакатимизда ISO стандартларига бўлган қизиқиш, айниқса, тиббиёт ва ишлаб чиқариш соҳаларида ортиб бормоқда. Бу маҳаллий ва халқаро миқёсда ишончни ошириш, ҳамда мамлакатдаги ташкилотларнинг нуфузини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Миллий тиббиёт маркази мамлакатдаги бошқа сертификатланган муассасалар қаторига қўшилиб, беморларнинг тиббий хизматдан қониқишини ошириш ва сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилганини намойиш этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Миллий тиббиёт маркази халқаро сифат сертификатига эга бўлди