21:30 / 05.11.2024
18

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди
Фото: Google Images
Президент томонидан имзоланган айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда.

Шунингдек, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди