08:34 / 07.11.2024
93

Тахтақорача довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди

Тахтақорача довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида улкан харсангтош юмалаб Собалт машинасини босиб қолгани ва йўл ёпилгани ҳақида хабар берилганди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ҳозирда довонда транспорт воситалари ҳаракати тикланган.

Кеча, 6 ноябр куни соат 15:45 ларда М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Китоб тумани «Қайнар» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида, Тахтақорача довонидан Китоб-Самарқанд йўналишида кетаётган Cobalt машинасини тоғдан сирпаниб тушган улкан тош босиб қолган. Оқибатда машина ичида бўлган уч нафар шахс воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун зарурий чоралар кўрилди. Айни вақтда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тахтақорача довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди