date
views 11 952

Озарбайжон Мудофаа вазири Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Озарбайжон Мудофаа вазири Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазири Зокир Ҳасанов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" сайти.

Ташриф чоғида генерал-полковник Зокир Ҳасанов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва қабрига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Озарбайжон мудафаа вазирлиги ахборот сайти хабар берди.

Айни кунларда ҳам хориж расмийлари томонидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилиш давом этмоқда.

Вазирнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик ва томонларни қизиқтирувчи бошқа саволлар муҳокама қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озарбайжон Мудофаа вазири Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди