
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганиш жараёнида жорий йилнинг 8 ноябрь куни мазкур масалаларга бағишланган амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда тадбиркорлар, йирик ишлаб чиқарувчилар, маҳалла раислари ва фаоллари ва фуқаролар иштирок этди.
Семинарда энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича белгиланган режалар ижроси борасидаги ишлар, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларига муқобил энергия манбалари ўрнатишнинг афзалликлари ҳамда имтиёзлари ҳақида малакали мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, энерготежамкор ускуналарнинг кўргазмаси ташкил этилди ҳамда масъул идоралар ва таъминотчи корхоналарнинг қиш мавсумига шайлиги даражаси яна бир бор кўздан кечирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар