13:50 / 15.11.2024
7

Ишчи-ходимлар манфаатлари ҳимоя қилинди

Ишчи-ходимлар манфаатлари ҳимоя қилинди
Қонунчиликка кўра, ишга тиклаш бу мехнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим қонунга хилоф тарзда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда унинг аввалги ишга тикланиши ҳисобланади.

Бунда фуқаролар ва ишчи-ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда тарафлар манфаати суд ва бошқа органлар томонидан ҳимояланади.

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида суд қарорлари асосида 29 нафар фуқароларнинг ишга тикланиши таъминланди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг фуқаро Д.А.ни “Қизилқумцемент” Жга ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Д.А. ишга тикланиши таъминланди.

Келгусида ҳам Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, суд қарорларини ўз вақтида ва сўзсиз ижроси таъминланиб келинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ишчи-ходимлар манфаатлари ҳимоя қилинди