Фото: Сенат матбуот хизмати
Олий Мажлис Сенатининг янги чақириқдаги илк мажлисида Сенат раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги ташкилий масала кўриб чиқилди.
Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, президент Шавкат Мирзиёев Сенат раиси лавозимига сенатор Танзила Норбоева номзодини тақдим этди.
Танзила Норбоева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли яхшилангани таъкидланди.
Шунингдек, Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.
Кўрсатилган номзодлар сенаторлар томонидан сайланди. Шавкат Мирзиёев уларни табриклаб, келгуси фаолиятига ютуқ ва муваффақиятлар тилади.
Маълумот учун, Танзила Норбоева Ўзбекистон Сенатининг илк аёл раиси ҳисобланади. У 2019 йил 21 июнда бу лавозимни эгаллаган ва 2020 йил январ ойида қайта сайланган эди.
Содиқ Сафоев Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2016 йил декабрдан буён ишлаб келмоқда. Аманбай Оринбаев 2022 йил август ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида ишлай бошлаган, ўша йил сентябрда Сенат аъзоси, бир неча кун ўтиб Сенат раисининг ўринбосари этиб сайланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)