«Адолат» СДП ва Экологик партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари томонидан аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатасига киритилди.
Айни пайтда мазкур қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларида қизғин муҳокама қилинмоқда.
Депутатларнинг бу борадаги ўрганишларидан маълум бўлишича, сўнгги йилларда давлат мулки ҳисобланган умумий фойдаланишдаги боғлар, сайилгоҳ, хиёбон ва дарахтзорлар ҳудудида бино-иншоотларни қуриш амалиёти кенгайиб бораётгани кўп йиллик дарахтларнинг кесилишига, атроф муҳит ифлосланишига, оқибатда аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётган эди.
Истироҳат боғлари ерларини маҳаллий ҳокимият захирасига олиш ва кейинчалик бегоналаштириш амалиёти кенгайиб бораётгани натижада эса янгидан қайта-қайта кадастр ҳужжатини тузиш орқали боғлар ҳудуди қисқариб кетаётгани ҳам аниқланган.
Қолаверса, бугунги кунда маданий ҳордиқ масканлари ва улар ҳудудларининг ҳуқуқий ҳимояси етарли даражада мустаҳкамланмаган. Ҳордиқ масканлари ва улар жойлашган ерларни хусусийлаштириш, бундай объектлар ҳудудида бино-иншоот қурилишини таъқиқловчи қатъий нормалар мавжуд эмас эди.
Шу нуқтаи назардан, депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштиришни, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш (енгил турдаги объектлар бундан мустасно) ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтиришни таъқиқлаш назарда тутилмоқда.
Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан «ботаника боғлари» муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритиляпти. «Ботаника боғлари» ва уларнинг ерларини ҳам бегоналаштириш, уларнинг ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтириш таъқиқланмоқда.
Ташаббускор депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси маданий ҳордиқ масканлари ва бошқа яшил зоналарни муҳофаза қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш баробарида маданий ҳордиқ масканлари ва уларнинг ҳудудларини сақлаб қолиш, экология ва атроф муҳитни яхшиланишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқида сайлов кампанияси даврида партиялар илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф, албатта, кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини қайд этган эди. Жумладан, «Адолат» социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси кўпчиликнинг кўнглидаги гап бўлгани айтилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
27 ноябр куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот