09:55 / 28.11.2024
10

Россиядан Тошкент атрофидаги қатновлар учун электропоезд келтирилди

Россиядан Тошкент атрофидаги қатновлар учун электропоезд келтирилди
Фото: Telegram / KoDnu
«Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамияти Россиядан Тошкентдан шаҳар атрофи қатновлари учун фойдаланиладиган янги электропоезд олди. Бу ҳақда компания раиси Зуфар Нарзуллаев сешанба куни Шавкат Мирзиёев билан учрашув якунлари бўйича «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзади Gazeta.uz.

«Россиядан халққа хизмат қиладиган «Ўзбекистон темир йўллари»га шаҳарлараро электропоезд олиб келинди. Буни ҳам халқимизга хизмат қилишга қўйишга топшириқ берилди», — деди Зуфар Нарзуллаев.

20 ноябр куни Telegram`даги каналлар Россияда ишлаб чиқарилган ЭП3Д электропоездининг синовлари ҳақида хабар берганди. ЭП3Д — Россия йўловчи электропоездлари бўлиб, у 2016 йилдан буён Демихов машинасозлик заводида ишлаб чиқарилади.

Президент 2022 йилнинг ёзида Тошкентдан Ҳожикент, Бекобод ва Ангрен йўналишида замонавий тезюрар электропоездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берганди. Давлат раҳбари ҳузуридаги тақдимотда ҳозирги поездлар парки эскиргани ва йўловчилар оқимига бардош бера олмаслиги таъкидланган.

Ўшанда электропоездларнинг ҳаракат тезлиги пастлиги, вокзаллар ва жамоат транспорти ўртаси ўзаро боғланмагани, хизмат кўрсатиш даражаси пастлиги, тарифларни эркин бошқариш имконияти йўқлиги ва ва бошқа камчиликлари қайд этилган.

2021 йилнинг баҳорида «Ўзбекистон темирйўллари» компанияси Тошкентда шаҳри атрофи қатнови учун электропоездлар паркини янгилаш режасини эълон қилганди. Хожикент йўналишига тўртта янги тезюрар электропоездини қўйиш режалаштирилган, бу эса йўл вақтини 2 соат 15 дақиқадан 1 соатга қисқартириши билдирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиядан Тошкент атрофидаги қатновлар учун электропоезд келтирилди