date
views 69

84 млн. сўм кредитни нақд тўлашга тўғри келди

84 млн. сўм кредитни нақд тўлашга тўғри келди
Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини мажбурий ундириш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Жумладан, Суднинг ТИФ «Миллийбанк» АЖ фойдасига "О-Д" хусусий корхонасининг 84 млн. сўм кредит қарзи ундируви тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида кўрилган кескин чоралар натижасида корхона раҳбари 84 млн. сўм кредит қарзини нақд тўлашга мажбур бўлди.

Корхона олган кредити мунтазам тўлаб борганида, маъмурий жарима, давлат божи, ижро йиғими каби ортиқча тўловлар тўламаган бўлар эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 84 млн. сўм кредитни нақд тўлашга тўғри келди