15:48 / 29.11.2024
29

18 ёшли «машъуқа» ошиғини 5000 долларга тушира олмади...

18 ёшли «машъуқа» ошиғини 5000 долларга тушира олмади...
Фото: dreamstime.com
Бухоро шаҳрилик 18 ёшли М.И. ўз хоҳиши билан анча вақтдан буён 26 ёшли,оилали бўлган Когон тумани фуқароси Р.С. билан ишқий муносабатда бўлиб келган.

Таъкидланишича, М.И. фуқаро Р.С. билан ўртасида бўлиб ўтадиган ишқий муносабат воқеаларини яширин равишда видеотасвирга олиб келган. Аввалига кичик миқдорда пул талаб қилиб келган М.И. кейинчалик унинг мол-мулкини ҳам товламачилик йўли билан талон-тарож қилишни кўзлаган. Видео тасвирларни Р.С.нинг яқин қариндошлари ва оиласига ошкор қилмаслиги эвазига 5000 АҚШ доллари беришини талаб қилган. Қўрқитган ва сиқувга олган.

Фуқаро Р.С. ҳолат юзасидан ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат юзасидан уюштирилган тезкор тадбирда М.И. 5000 АҚШ долларини Р.С.дан олаётган вақтида қўлга олинган.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 18 ёшли «машъуқа» ошиғини 5000 долларга тушира олмади...