Саша Грауман ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланди


ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбарини қабул қилди.
12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) мамлакатимиздаги Ваколатхонасининг янги раҳбари Саша Грауманни қабул қилди, хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Саша Грауман ўзининг Ўзбекистонга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСЕФ Ижрочи директори Энтони Лейкнинг хатини Вазирга топширди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида 15 апрелда имзоланган 2016 2020-йилларда ЮНИСЕФнинг Мамлакатимизга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.































Изоҳлар 0
…