Андижонда 25 нафар таълим ва тиббиёт ходимларини чув туширган фирибгарлар 7 йилга қамалди.
«Овоза» информацион дастурида айтилишича, муқаддам судланган андижонлик икки йигит ўзаро жиноий тил бириктириб, Андижон ва Жиззах вилоятларидаги мактаб ва тиббиёт муассасаларига бориб, ишчи-ходимларга муддатли тўлов эвазига идиш-товоқ сотиш билан шуғулланиб келишган. Бироқ уларнинг асл нияти бошқа бўлиб, улар арзимаган пул эвазига идиш-товоқ сотиш ортидан одамларни чув тушириб уларнинг номига онлайн кредит расмийлаштириб келишган.
Хабарда айтилишича, уларнинг фирибгарликлари ортидан одамлар 5 млн сўмдан 80 млн сўмгача банклардан қарздор бўлиб қолишган.
«Қарзларинг йўқми, дейишди. Биз йўқ, дедик. Кейин улар «маълумотларингизни текшириб кўрай, агар банклардан ҳақиқатда қарзингиз бўлмаса, кейин сизга маҳсулотимизни муддатли тўловга бериб кетамиз», дейишди. Бундан ташқари, улар баъзи жойларда пул учун борганимизда одамлар маҳсулотимизни олганидан тоняпти, шунинг учун расмга оламиз, дейишди. Биз расмга тушиб бердик...
Кейин, аниқроғи 5 ойдан кейин номимга кредит олинганини билдим. Ҳозир шу кредит деб қўйилган қарздорлик 28 млн сўмдан ошди», – дейди жабрланувчилардан бири.
Судда етказилган зарар «кредит фирибгарлари»дан солидар тартибда ундирилиши белгиланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди