18:23 / 03.12.2024
24

Хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда

Хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Рақамларга назар соладиган бўлсак, афсуски, бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд. Ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.

Ҳар йили “3-декабр - Халқаро ногиронлар куни” сифатида кенг нишонлашдан асосий мақсадлардан бири бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан ҳар йили ўтказиладиган хайрия тадбирлари ҳам ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратишга бироз бўлса-да ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.

Сана муносабати билан Бюронинг Қарши туман бўлими бошлиғи ва ходимлари томонидан тумандаги ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда, дейилади Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда