10:00 / 05.12.2024
61

Тошкентнинг учта туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг учта туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади
Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари
Электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 5 декабр куни Тошкентнинг учта туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Юнусобод тумани: “Обод”, “Боғибўстон”, “Оқтепа”, “Мирзо Улуғбек”, “Шайҳ Шивли”, “Фирдавсий”, “Отчопар-1” ва “Отчопар-2” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 19:00 гача;

Миробод тумани: “Парвона”, “Файзобод”, “Баратхўжа”, “Зиёнур”, “Билимдон”, “Юксалиш”, “Янги Қўйлиқ”, “Толариқ”, “Чинор”, “Қўйлиқ ота” ва “Баёт” МФЙ айрим ҳудудларида;

Сергели тумани: “Номданак”, “Султонобод”, “Хонобод”, “Хонободтепа”, “Хонтепа”, “Эски Жалойир”, “Кўҳнақумариқ”, “Зиёлилар”, “Эшонбулоқ”, “Иззатли”, “Садоқат”, “Шукрона”, “Халқобод”, “Маданият”, “Қушқўрғон”, “Асробод”, “Эшонбулоқ” ҳамда “Кенгмакон” МФЙ айрим ҳудудларида.

Мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилди.

4-11 декабр кунлари “Тепличная” подстанциясида эскирган электр қурилмаларини замонавий электр қурилмаларга алмаштириш ишлари олиб борилиши сабаб Сергели туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Ушбу ҳудудлар: “Номданак”, “Султонобод”, “Хонобод”, “Хонободтепа”, “Хонтепа”, “Эски Жалойир”, “Кўҳнақумариқ”, “Зиёлилар”, “Эшонбулоқ”, “Иззатли”, “Садоқат”, “Шукрона”, “Халқобод”, “Маданият”, “Қушқўрғон”, “Асробод”, “Эшонбулоқ” ҳамда “Кенгмакон” МФЙ айрим ҳудудларида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият