date
views 10 040

«Лукойл» раҳбари И. Каримов қабрини зиёрат қилди

«Лукойл» раҳбари И. Каримов қабрини зиёрат қилди

Шу кунларда Самарқандга ташриф буюрган «Лукойл» нефт компанияси раҳбари Вагит Алекперов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда "Diydoraziz.uz" сайти ёзмоқда.

Меҳмон Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамроҳлигида Ислом Каримов қабрига гул қўйди. «Лукойл»компанияси раҳбари Ислом Каримовни ҳеч шубҳасиз мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси дея аташ мумкинлигини эътироф этди ва Каримов ўз давлатни бошқаришда ўзининг ёрқин иқтисодий билимларини намойиш этган ҳолда она ватан равнақи учун улкан ишларни амалга оширганини қайд этди.

«Лукойл» компаниясининг Ўзбекистон ёқилғи-энергетика соҳасидаги иштироки, «Узбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан ҳамкорликда йирик лойиҳани амалга ошириши айнан Ислом Каримовнинг ташаббуси билан бўлган, деб ёзилади нашрда.

Вагит Алекперов Самарқандга ташрифи доирасида Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Дониёл пайғамбар қабри ва ва бошқа диққатга сазовор жойларни бориб кўрди ҳамда «Самарқанд-Бухоро ипак гилами» қўшма корхонасининг фаолияти билан танишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Лукойл» раҳбари И. Каримов қабрини зиёрат қилди
-->