08:29 / 13.12.2024
170

Наманганда аҳоли топширган қўлёзмалар орасидан Маҳмуд Замахшарийнинг ноёб китоби топилди

Наманганда аҳоли топширган қўлёзмалар орасидан Маҳмуд Замахшарийнинг ноёб китоби топилди
Фото: Ҳамдам Мамадалиев
Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси қўлёзмалар марказида 4 мингдан ортиқ нодир китоблар сақланмоқда. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Уларнинг аксарияти VII-XVIII асрларга оид ноёб қўлёзмалар ҳисобланади.

Марказдаги манбалар сони яқинда яна 40 тага кўпайди. Маҳаллий аҳоли томонидан тақдим этилган қўлёзмалар орасида энг қимматлиси Маҳмуд Замахшарийнинг араб тили грамматикасига оид “Ал-муфассал” китоби бўлди.

Фото: Ҳамдам Мамадалиев
1121 йилда битилган ушбу асар араб тили наҳв ва сарфни ўрганишда йирик қўлланма сифатида азалдан Шарқ ва Ғарбда машҳур бўлган”, дейди марказ раҳбари Билолхон Рустамов.

Шунингдек, марказга топширилган китоблар орасида 1870—1905 йилларда Қозон, Уфа ва Тошкентда тошбосма усулда чоп этилган “Тазкиратул авлиё”, “Шарҳу Ақоиди Насафия” каби нодир манбалар мавжуд.

Фото: Ҳамдам Мамадалиев
Тарих, адабиёт, мантиқ ва бошқа фанларга оид қолган қўлёзма асарлар ҳозирда тадқиқ этилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият