19:30 / 17.12.2024
22

Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар қоровулни ўлимига сабабчи бўлди

Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар қоровулни ўлимига сабабчи бўлди
17 декабр куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида қафасидан чиқиб кетган шерлар қоровулга ҳужум қилиб, уни ўлдирди.

Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси берган хабарга кўра, ҳолат соат 05:00 атрофида содир бўлган. Бир қафасда сақланаётган учта шер қафасдан боғ ҳовлисига чиқиб кетган. Воқеа вақтида маскан ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлган.

Ҳовлидаги шерлар шу ерда қоровул бўлиб ишловчи 44 ёшли Ф.И.га ташланиб унга жароҳат етказган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида вафот этган. У ҳайвонларни каттакка қайтармоқчи бўлган.

«Кўрилган чоралар натижасида шерлар махсус қафасга қайтарилган. Атрофдаги бошқа шахсларга зарар етмаган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли учун хавф-хатар йўқ», — дейилади ИИББ хабарида.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилишича, 2 та шер ухлатувчи дори воситалар қўлланган ҳолда катакка қайтарилган. Учинчиси маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.

Шунингдек, паркда мавжуд бўлган барча йиртқич ҳайвонлар саноқдан ўтказилиб, улар жой-жойида экани ва катаклар мақкамланган ҳолдалигига ишонч ҳосил қилинган.

Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча хабар берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар қоровулни ўлимига сабабчи бўлди