
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Крипто-активлар ишлаб чиқаришда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланувчи шахслар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, “Қарақуйли” маҳалласида жойлашган “М.Г.М” оилавий корхона раҳбари Х.Ё. корхонага қарашли бинонинг ер тўласида майнинг қурилмаларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Оқибатда, 1,8 млрд сўмлик 2 млн кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ё.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар