date
views 145

Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди

Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Чортоқ туманидаги 8-умумтаълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 декабр куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда мактаб директори ўз хизмат хонасида шериклари билан қимор ўйнаб ўтиргани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинган.

Шунингдек, вилоят ва туман масъуллари иштирокида мактабда муҳокама йиғилиши ўтказилиб, директор томонидан содир этилган ҳолат танқид остига олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди