06:30 / 20.12.2024
14

Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади

Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти медиа форуми бўлиб ўтди. Медиа форумнинг биринчи қисмида ахборот соҳасида ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан маърузалар тақдим этилди.

ТДТ Котибияти Тадқиқот эскперти Алмагул Серкбаева ўз нутқида медиа ва ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенг қиррали муносабатлар доирасида асосий йўналиш сифатида ривожлантириш, ахборот соҳасидаги вазирлар йиғилишларини, Ишчи гуруҳ мажлисларини ҳар йили ўтказиш, форумлар ташкил этиш, семинарлар, ўқув дастурлари ва тажриба алмашиш тадбирлари орқали ҳамкорликни кенгайтириш борасида тўхталди.

Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги бошқарма бошлиғи Салқин Сарногоева Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар журналистлари ассоциацияси Низоми тўғрисида тақдимот қилди. Низомда Ассоциацияга аъзолик, унинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, Ассоциация тузилмаси ва бошқаруви ҳамда бошқа масалалар қандай белгиланиши тўғрисида маълумот берди.

Форумда, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Халқаро алоқалар ва ҳужжатларни қайта ишлаш бошқармаси директори Расим Бахиров, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Ахборот қўмитаси раисининг ўринбосари Алишер Муқажан, Туркия Республикаси Элчихонасининг алоқа бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу сўзга чиқишди ва ТДТга аъзо давлатлар ҳамкорлигининг истиқболи тўғрисида ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилиш якунида томонлар дезинформация ва фейклар тарқалишига қарши курашиш бўйича ТДТ мамлакатларининг умумий ёндашувларини белгиловчи Тошкент коммюникесини имзолашди.

Маълумот учун: Тошкент коммюникесида хавфсиз ва эркин рақамли муҳитни ривожлантириш, ТДТга аъзо давлатларда ижтимоий тармоқ платформаси ваколатхоналарини ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, давлат органларининг очиқлигини рағбатлантириш, болаларни ноқонуний ахборот ва зарарли контентдан ҳимоя қилиш, буллинга қарши курашиш ва бошқа муҳим йўналишлар қамраб олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади