12:50 / 21.12.2024
33

Лицензияси бўлмасада “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди

Лицензияси бўлмасада “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди
Ўзбекистонда жами 12 та туристик фирма “Умра” тадбирларини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳукумат қарори билан ўрнатилган талабларни четлаб ўтиб, фуқароларни “Умра” сафарига юборишга уриниш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. ваколати бўлмаса-да Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Учкўприк туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари О.М. тегишли лицензияга эга бўлмаса-да, 2 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қўқон шаҳрида кузатилган ҳолатда, маҳаллий туристик фирма иш юритувчиси А.Ж. 2 нафар фуқарони алдаб, уларни “Умра” зиёратига юбориш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лицензияси бўлмасада “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди