
Кеча, 27 декабр куни соат 17:10 ларда Бухоро вилоят ФВБга Ромитан тумани «Афросиёб» МФЙ Шифокорлар кўчасидан оқиб ўтувчи «Ҳайработ» каналида одам чўкаётгани тўғрисида хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб боргунга қадар ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ФВБ кичик инспектори оддий аскар Б.Қобилов 16 ёшли фуқарони (аёл) сувдан қутқариб олган.

Шундан сўнг, туман шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига етказган. Ҳозирги вақтда унинг аҳволи яхши ҳолда бўлиб, шифокорлар назоратида, дейилади ФВВ хабарида.
Расмий хабарда қизнинг каналга қандай тушиб кетгани ҳақида маълумот берилмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.