date
views 124

Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади

Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади
Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Бу тартиб 2028 йил 1 январгача амалда бўлади.

Шунингдек, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади.

Ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:
- 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
- 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;
- туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

Аввалроқ январь октябрь ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 514 та юридик шахс томонидан 1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлангани маълум қилинганди. Шундан, 182,9 млрд сўми, яъни 16,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Фото: Солиқ қўмитаси матбуот хизмати
Уларнинг жами товар айланмаси 2,7 трлн сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 56,4 млрд сўмни ташкил этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади